Танзила Норбоева Шуҳрат Ғаниев масаласида Сенат йиғилиши бўлишини маълум қилди

Танзила Норбоева Шуҳрат Ғаниев масаласида Сенат йиғилиши бўлишини маълум қилди
Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Норбоева Фейсбукдаги саҳифасида Сенат йиғилиши Шуҳрат Ғаниев масаласи кўрилишини маълум қилди.
«Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи 2 кундан буён жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиб келинмокда.

Муҳокамалар жараёнида Ш.Ғаниевнинг хатти-ҳаракатлари кенг омма орасида салбий эътирозларга сабаб бўлмокда.
Шу муносабат билан ушбу ҳолат юзасидан бугун Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши ўтказилишини маълум қиламан» дейди Норбоева баёнотида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.