Тошкентда ҳайдовчи газ қувурига бориб урилиши оқибатида ёнғин чиқди

6 октябрда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида газ қувури шикастланишига олиб келган автофалокат юз берди. Туманнинг Қорасув даҳасида “ВАЗ-2106” машинасини бошқараётган 25 ёшли Хусниддин Х. тунги соат 1:30 атрофида Чахбуд кўчасидаги газ қувурини ушлаб турган устунга бориб урилган.
Ҳайдовчига шикаст етмаган, бироқ қувурнинг шикастланиши газ сизиб чиқишига ва унинг ёнишига олиб келган. Ёнғин ҳақида “101” телефон рақамига соат 1:41да маълум қилинган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 8 дақиқадан кейин етиб келишган. Ёнғин соат 2:30 да тўлиқ бартараф этилган.
Тахмин қилинишича, фалокатга автомобил тормоз тизими носозлиги сабаб бўлган. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддаси (Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши) бўйича маъмурий қоидабузарлик ҳақидаги баённома тузилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳайдовчига шикаст етмаган, бироқ қувурнинг шикастланиши газ сизиб чиқишига ва унинг ёнишига олиб келган. Ёнғин ҳақида “101” телефон рақамига соат 1:41да маълум қилинган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 8 дақиқадан кейин етиб келишган. Ёнғин соат 2:30 да тўлиқ бартараф этилган.
Тахмин қилинишича, фалокатга автомобил тормоз тизими носозлиги сабаб бўлган. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддаси (Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши) бўйича маъмурий қоидабузарлик ҳақидаги баённома тузилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













