Шавкат Мирзиёев Япония парламентининг Вакиллар палатасида учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Япония парламентининг Вакиллар палатасида учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи учинчи куни ушбу мамлакат парламентининг қуйи палатасида учрашувдан бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима билан Ўзбекистон-Япония парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев Япония парламентининг Вакиллар палатасида учрашув ўтказди
Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси фаол ишлаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Кунчиқар мамлакатнинг парламентаризм соҳасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш ва ўзаро алмашинувларни кенгайтиришга келишиб олинди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.