Энди меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси электрон шаклда бўлади

Энди меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси электрон шаклда бўлади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.

Унга биноан, 2020 йил 1 январдан бошлаб меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида электрон меҳнат дафтари жорий этилади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепулдир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.