Хорижга чиқиш биометрик паспортини қандай ҳолларда 5 иш кунида олиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига алоҳида ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни 5 иш кунида кўриб чиқиш механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, бунинг учун фуқаролар ҳудудий Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
- фуқаронинг хорижда шошилинч даволаниши ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахс зарурлигини тасдиқловчи республика ёки вилоят миқёсидаги давлат ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар;
- яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг топшириқлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш зарурияти юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ходимлари ҳақидаги талабномалар;
- халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишни тасдиқловчи ҳужжатлар.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, бунинг учун фуқаролар ҳудудий Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
- фуқаронинг хорижда шошилинч даволаниши ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахс зарурлигини тасдиқловчи республика ёки вилоят миқёсидаги давлат ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар;
- яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг топшириқлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш зарурияти юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ходимлари ҳақидаги талабномалар;
- халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













