Довон йўлида Isuzu’нинг ЙТҲга учраши оқибатида бир нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди (фото)

Довон йўлида Isuzu’нинг ЙТҲга учраши оқибатида бир нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди (фото)
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент—Ўш» йўлида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 28 декабрь куни соат 17:10 ларда содир бўлган. Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Д.О. Isuzu русумли юк автомобилини бошқараётиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб, ағдарилган.

Шундан сўнг, автомобиль қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада Isuzu русумли автомобиль ҳайдовчиси Д.О. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Довон йўлида Isuzu’нинг ЙТҲга учраши оқибатида бир нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди (фото)
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Довон йўлида Isuzu’нинг ЙТҲга учраши оқибатида бир нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди (фото)
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса Isuzu ҳайдовчисининг хавфли бурилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаганлиги оқибатида содир бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.