Сирдарёдаги ноқонуний қимор ўйинларига чек қўйилди (фото)

Сирдарёдаги ноқонуний қимор ўйинларига чек қўйилди (фото)
Сирдарё вилояти ИИБ, вилоят прокуратураси қошидаги Департамент, МИБ, Солиқ бошқармаси ва ДСЭНМ томонидан ўтказилган тадбирда ҳудудда таваккалчиликка асосланган ноконуний қимор ўйинларини ташкил этиш орқали ноқонуний даромад орттириш билан шуғуллунувчи шахслар мавжудлиги хусусида маълумотлар олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, 1985 йилда туғилган, Боёвут туманида яшовчи М.М. ўзига тегишли бўлган бинолардан мақсадсиз фойдаланиб, ноқонуний қимор ўйинларини ташкиллаштириб келган.
Сирдарёдаги ноқонуний қимор ўйинларига чек қўйилди (фото)
Мазкур қимор ўйинларига маҳаллий фуқаролардан ташқари Тошкент, Фарғона ва Жиззах вилоятларидан иштирокчилар ҳамда Қозоғистон ва Тожикистондан томошабинлар қатнашиб келган. Ўйинлар ҳафтада 2-3 марта ўтказилиб, мазкур бинога 200-250 нафарга яқин шахслар йиғилиб келган.
Сирдарёдаги ноқонуний қимор ўйинларига чек қўйилди (фото)
Бу бинолар ичида санитария-гигиена талабларига зид равишда спиртли ичимликлар ва турли хил таомлар тайёрланиб, фуқароларга сотиш ташкил этилган. Бундай ҳолатлар қимор уйинига ташриф буюрган фуқароларни юқумли касалликларга чалиниб, турли эпидемияни келтириб чиқариш эҳтимолини юзага келтирган.
Сирдарёдаги ноқонуний қимор ўйинларига чек қўйилди (фото)
Бундан ташқари, томошага келган фуқаролар 10 минг сўм тўлов асосида бинога киритилиб ва ўйин совриндорларидан милионлаб сўмдаги ютуқ пулининг муайян қисмини улуш сифатида олиб, фаолиятини солиқ тўловларидан яшириб, ноқонуний даромад орттириб келганлар.

Ушбу турдаги ноқонуний ҳаракатларга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддасига асосан жавобгарлик белгиланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.