10та халқаро ва 114та маҳаллий янги автобус йўналишларини очиш режалаштирилмоқда

10та халқаро ва 114та маҳаллий янги автобус йўналишларини очиш режалаштирилмоқда
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Йил давомида тегишли амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш доирасида республика бўйича:
- 10 та халқаро ва 114 та маҳаллий янги автобус йўналишларини очиш;
- 26 та автостанция қуриш ва реконструкция қилиш;
- 296 та оралиқ бекатларни қуриш;
- 600 та янги автобуслар сотиб олиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Транспорт вазирлиги, тижорат банклари, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзавтосаноатлизинг” МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.