Пискентда марҳумларнинг пенсия пулларини «еб юрган» Халқ банки ходимлари фош этилди

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Пискент туман бўлими бош инспектори Ш.М. Халқ банкининг Пискент туман филиали сайёр кассаси кассири У.Х. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктирган.
Улар ҳар ойда пенсия пуллари тарқатиш учун тузиладиган тўлов қайдномаларига вафот этганлиги киритилган фуқароларнинг пенсия пулларини давлат фойдасига қайтармай, тўлов қайдномаларига вафот этган 142 нафар фуқаро номидан ўзлари имзо қўйган.
«Шу йўл билан улар 85,8 миллион сўм пенсия пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Қайд этишларича, ҳолат юзасидан Ш.М., У.Х. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Улар ҳар ойда пенсия пуллари тарқатиш учун тузиладиган тўлов қайдномаларига вафот этганлиги киритилган фуқароларнинг пенсия пулларини давлат фойдасига қайтармай, тўлов қайдномаларига вафот этган 142 нафар фуқаро номидан ўзлари имзо қўйган.
«Шу йўл билан улар 85,8 миллион сўм пенсия пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Қайд этишларича, ҳолат юзасидан Ш.М., У.Х. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













