Бухородаги мудҳиш аварияда 3 киши вафот этди (фото)

Бухородаги мудҳиш аварияда 3 киши вафот этди (фото)
2020 йилнинг 1 июль куни соат 07:00да ҳайдовчи, 21 ёшли Ҳ.С. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинани Бухоро вилояти Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг Хоразм-Бухоро йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган бўлган.
Бухородаги мудҳиш аварияда 3 киши вафот этди (фото)
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ушбу йўлнинг 395-километрида, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб бораётган 52 ёшли Ю.Ш.нинг бошқарувида бўлган Mercedes-Benz 1841 LS русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Бухородаги мудҳиш аварияда 3 киши вафот этди (фото)
Натижада, Cobalt автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н. ҳодиса жойда вафот этган.
Бухородаги мудҳиш аварияда 3 киши вафот этди (фото)
Мазкур ҳолат юзасидан Пешку туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухородаги мудҳиш аварияда 3 киши вафот этди (фото)
Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини ҳушёр ва сергак ҳолатда бошқаришингизни, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидаларига» қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Бухородаги мудҳиш аварияда 3 киши вафот этди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.