Россиядан поездда олиб келинган фуқаролар Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди

Россиядан поездда олиб келинган фуқаролар Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, бугун Поп темир йўл вокзалида «Самара–Бузулук–Тошкент–Поп» йўналиши билан Россиядан олиб келинган 918 нафар ўзбекистонлик кутиб олинди.

Улар шу жойнинг ўзида Поп тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекциядан ўтказилди.
Россиядан поездда олиб келинган фуқаролар Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди
Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Mash Youtube-канали Россия-Қозоғистон чегарасида жойлашган мигрантлар вақтинчалик лагерларида бўлиб, лагерда яшаётган юзлаб ўзбекистонликлар ёрдам сўраётгани ҳақида хабар берганди.
Россиядан поездда олиб келинган фуқаролар Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди
6 август куни Россия Федерациясининг Самара ва Оренбург областларида, Қозоғистон билан чегарадан ўта олмай тўпланиб қолган 2 минг ўзбекистонлик махсус поездларда Ўзбекистонга олиб келиниши маълум қилинди.

Маълумот учун, Поп туманида қуриб битказилган карантин зонаси 1200 кишига мўлжалланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.