Термизда ҳарбий қисмга ишга киритиш учун 3 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди

Термизда ҳарбий қисмга ишга киритиш учун 3 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, термизлик эркак 2 кишини ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўйишига ишонтирган. У ўзини вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг бирида юқори лавозимда ишловчи ходим сифатида таништирган ва «хизмати» эвазига 3 000 доллар сўраган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи келишилган пулнинг 400 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик), 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади департамент хабарида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.