Тошкентда талабга жавоб бермайдиган ичимликлар сотилаётгани аниқланди

Тошкентда талабга жавоб бермайдиган ичимликлар сотилаётгани аниқланди
«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган «E-ON» тетиклаштирувчи ичимлиги ўрганилди. Текширувларда маҳсулот маркировкаси стандарт талабига жавоб бермади, деб хабар беради агентлик расмий канали.

Ўрганишлар жараёни шуни кўрсатдики маҳсулот қадоғида импорт қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили кўрсатилмаган. Бундан ташқари маҳсулот давлат тилида тамғаланмаган.

«E-ON» тетиклаштирувчи ичимлик маҳсулоти импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.

«ТАЙГА» тетиклаштирувчи ичимлик маҳсулоти ҳам амалдаги техник мувофиқ эмаслиги аниқланди ҳамда импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.