Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.
Ўтганларни яхши амаллари билан эслаш, руҳларини шод этиш муқаддас қадриятларимиздандир. Уламолар билан суҳбатда Ислом Каримовнинг ана шундай инсоний фазилатлари ёдга олинди.
\"\"
Фото: Президент матбуот хизмати
«Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттиряпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим», – деди Шавкат Мирзиёев.
\"\"
Фото: Президент матбуот хизмати
Аллоҳдан юртимизга тинчлик-фаровонлик, ўзбек халқига саломатлик тилаб дуо қилинди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.