Автодўкон ходимининг бепарволиги сабаб 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Автодўкон ходимининг бепарволиги сабаб 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда автодўкон ходимининг бепарволиги сабаб бир нечта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тасвирланган видео тарқалди.

Видеодан кўриш мумкинки, автомобиль шиналарини тахлаётган дўкон ходимларининг эътиборсизлиги оқибатида шиналардан бири автомобиль йўлига думалаб кетган. Натижада кескин тормозланишни амалга оширган Nexia-3 автомобилининг орқасига бошқа бир Nexia келиб урилган.

Шунингдек, яна бир Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси тўқнашувдан қочиш мақсадида тормозни босган ва ортидан ҳаракатланиб келаётган Damas унга келиб урилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.