Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Isuzu юк машинаси дарё қирғоғига ағдарилиб кетди

Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Isuzu юк машинаси дарё қирғоғига ағдарилиб кетди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобиль йўлининг 35-километрида Isuzu юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса 29 май куни соат 05:30 ларда Тошкент—Навоий йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Isuzu русумли юк машинаси билан содир бўлган. Ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида машина Зарафшон дарёсининг қирғоғига ағдарилиб кетган.
\"\"
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Таъкидланишича, мазкур ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.