Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида «КамАЗ» юк машинаси Isuzu билан тўқнашиб кетди

Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида «КамАЗ» юк машинаси Isuzu билан тўқнашиб кетди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
29 май куни Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1060-километрида «КамАЗ» ва Isuzu иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент—Самарқанд»йўналишида ҳаракатланиб келаётган «КамАЗ-35320» русумли автомобиль ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида рул бошқарувини йўқотиб, олд томонда ҳаракатланиб кетаётган Isuzu’нинг орқа чап томонига келиб урилган.
\"\"
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Ҳодиса оқибатида автотранспорт воситаларига шикаст етган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.