Паркентда тормози ишдан чиққан Howo юк машинаси 7 та автомобиль билан тўқнашди

Паркентда тормози ишдан чиққан Howo юк машинаси 7 та автомобиль билан тўқнашди
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Тошкент вилоятининг Паркент туманида 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 17 июль куни соат 15:00 ларда Паркент—Кумушкон йўлида юз берган. 1990 йилда туғилган М.А. Howo юк машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб, бошқарувни йўқотган ва 7 та: «ГАЗ-24», 2 та Spark, Nexia, Lacetti, «Газель» ва «ВАЗ-2106» («Жигули» ) автомобиллари билан тўқнашган.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида «Жигули» ҳайдовчиси ва унинг 3 нафар йўловчиси турли тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларга уйларига жавоб берилган.
\"\"
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
\"\"
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
\"\"
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.