Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)

Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)
Бугун, 12 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди.
Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)
Бухоро азалдан илм, маънавият маркази. Қадимда бу ерда 30 дан ортиқ олий мадраса бўлган. Ҳеч қаердан бунча кўп уламо чиқмаган. Бугун ҳам ёшлар тарбиясида, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда Бухоронинг ўз ўрни бор, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)
Давлат раҳбари зиёратгоҳларни ва уларга олиб борадиган йўлларни обод қилиш, ички туризмни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)
Зиёрат халқимизнинг аждодларга бўлган ҳурматини, ёшлар дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилади. Шунинг учун бу ерга бошқа ҳудудлардан янги йўналишлар очиб, ёшларни олиб келиш, билимини ошириш муҳим, — деди Президент.
Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)
Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)
Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)
Шавкат Мирзиёев бугун ҳудуд ривожи билан танишади, шунингдек, Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида бухоролик сайловчилар билан учрашади.
Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)
Президент Бухорога ташрифини зиёратдан бошлади (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.