Президент: Сизлар иш эмас, иш сизларни излайди, даромадингиз юқори бўлади

Президент: Сизлар иш эмас, иш сизларни излайди, даромадингиз юқори бўлади
Фото: Президент Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказини бориб кўрди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Марказ давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда меҳнат бозори талаблари асосида хизмат кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва техника соҳалардаги ўттизга яқин касбга тайёрлаш йўлга қўйилган. Ўқув ва машғулот хоналари тегишли ускуна, компьютер, муляж ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.
Президент: Сизлар иш эмас, иш сизларни излайди, даромадингиз юқори бўлади
Давлатимиз раҳбари марказдаги машғулотларни кўздан кечирди, ёшлар билан суҳбатлашди.

«Ишсиз фуқароларимизни касб-ҳунарли қилиб, ҳаётга йўлланма бериш учун мана шундай шароитларни ташкил қилаяпмиз, — деди Шавкат Мирзиёев. — Бундан унумли фойдаланиб, касбни яхши ўргансангиз, сизлар иш эмас, иш сизларни излайди, даромадингиз юқори бўлади. Неччи ёшга киришидан қатъи назар, ўқиган, изланган, касб эгаллаган одам қадрли бўлади. Мен сизларнинг шундай қадрли бўлишингизни истайман».
Президент: Сизлар иш эмас, иш сизларни излайди, даромадингиз юқори бўлади
Иқтисодиёт тармоқларида малакали мутахасисларга талаб ошиб бораётгани, бу ерда ўқиган ёшлар келгусида ишга олиниши қайд этилди.

«Жуда катта-катта корхоналар қуряпмиз, кўпида чет элдан келган мутахассислар ишлаяпти. Бизнинг мақсадимиз — ўзимизнинг ёшларни ишлатиш, халқимизга ойлик бериш. Бунинг учун вақтни бекор ўтказмай, ўзларингни ҳам, устозларингни ҳам қийнаб, касбни мукаммал эгаллашингиз керак», — деди Президент.

Муассаса давлат-хусусий шериклик тизимида ишлайди. Давлат шароит яратиб, илмий ва моддий жиҳатдан таъминлайди. Машғулотларни амалиётчилар, тадбиркорлар, заводлар вакиллари олиб боради ва кейинчалик битирувчиларни ишга олади. Мономарказ дипломи касб-ҳунар мактаблари дипломи билан бир хил даражага эга.
Президент: Сизлар иш эмас, иш сизларни излайди, даромадингиз юқори бўлади
Шунингдек, марказда инглиз, рус, япон, корейс тилларини ўқитиш курслари ҳам очилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.