«Тошкентда шундай бўлса, Қорақалпоғистонда қандай?» — Шавкат Мирзиёев мактаб ошхоналари ҳақида

Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Гулобод мавзесига ташрифи давомида 41-мактабга кирди. Президент спорт залига кириб, жисмоний тарбия дарсидаги болалар ва ўқитувчилар билан гаплашди. Мактаб ошхонаси, менюсини кўрди ва бирма-бир суриштирди.
«Булар энди имкони етганча масаллиқ олиб келиб, тайёрлашади. Тошкентда шундай бўлса, Қорақалпоғистонда қандай? Мактаб ошхоналарининг ичига ҳали кирмадик. Сифати, муддати қандай, нархи — буларни тизимга солиш бўйича иш олиб бормадик. 10 январга қадар мактаблар ошхоналарига сифатли, тўйимли, баланслаштирилган таомнома бўлиши учун кетринг хизматини аутсорсинг асосида ташкил қилиш бўйича пухта лойиҳа қилинглар», — деди Президент.
Шунингдек, мактаб 2 сменали бўлиши учун янги корпус қуриш бўйича топшириқ берилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Булар энди имкони етганча масаллиқ олиб келиб, тайёрлашади. Тошкентда шундай бўлса, Қорақалпоғистонда қандай? Мактаб ошхоналарининг ичига ҳали кирмадик. Сифати, муддати қандай, нархи — буларни тизимга солиш бўйича иш олиб бормадик. 10 январга қадар мактаблар ошхоналарига сифатли, тўйимли, баланслаштирилган таомнома бўлиши учун кетринг хизматини аутсорсинг асосида ташкил қилиш бўйича пухта лойиҳа қилинглар», — деди Президент.
Шунингдек, мактаб 2 сменали бўлиши учун янги корпус қуриш бўйича топшириқ берилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













