Терма жамоамиз футболчилари Намангандаги хайрия ҳашарида иштирок этди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди
Navruz Cup—2022 халқаро турнири доирасида Наманганда бўлиб турган Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари ҳашарда иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди Давлатобод туманидаги «Юксалиш» даҳасида 132 хонадонли уй-жой мажмуаси барпо этмоқда. Ундаги уйлар боқувчисини йўқотган оилалар учун бепул тақдим этилади. Ҳозиргача бу уйларнинг 24 таси эгаларига топширилган.
Терма жамоамиз футболчилари Намангандаги хайрия ҳашарида иштирок этди
Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари дастлаб ўзларининг одатий кийимларини хайрия жамоат фондининг «Жаннатдаги 132 қасрлар» ёзуви туширилган футболкаларига алмаштирди. Сўнг шу куни ҳашарга чиққан ўнлаб наманганликлар қатори савобли юмушга ҳисса қўшди.
Терма жамоамиз футболчилари Намангандаги хайрия ҳашарида иштирок этди
Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди
Шунингдек, «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди томонидан қуриб битказилган уйларда истиқомат қилаётган оилаларни йўқлаб, болаларга кийимлар ва футбол тўплари тақдим этди.
Терма жамоамиз футболчилари Намангандаги хайрия ҳашарида иштирок этди
Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди
Терма жамоамиз футболчилари Намангандаги хайрия ҳашарида иштирок этди
Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди
Терма жамоамиз футболчилари Намангандаги хайрия ҳашарида иштирок этди
Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди
Терма жамоамиз футболчилари Намангандаги хайрия ҳашарида иштирок этди
Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди
Қайд этиш жоизки, бу миллий терма жамоа аъзоларининг Наманганда шу каби тадбирларда илк бор иштирок этиши эмас. Олдинроқ улар 3-сектор ҳудудида жойлашган Наманган педагогика коллежида ёшлар билан учрашиб, мулоқот ўтказган ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришганди.
Терма жамоамиз футболчилари Намангандаги хайрия ҳашарида иштирок этди
Фото: Наманган шаҳар ИИО ФМБ

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.