Паспорт ўрнига мобил телефон - янги тартиб августдан ишга тушади

Паспорт ўрнига мобил телефон - янги тартиб августдан ишга тушади
Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади. Бу ҳақида 20 апрель куни имзоланган ПФ–113-сонли президент қарорида айтиб ўтилган.

2022 йил 1 августдан бошлаб шахсни аниқлаш учун қуйидаги тизим жорий этилади:
  • давлат хизматларидан фойдаланишда мобил-ID тизими жорий этилади;
  • мобил-ID тизими шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;
  • шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади;
  • бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабргача тўлов ундирилмасдан (бепул), 2023 йил 1 январдан БҲМнинг 2 фоизи (5400 сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади;
  • Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;
  • фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

Янги фармондан мақсад - давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни қисқартиришга, дейилади қонун матнида.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган 73 турдаги маълумотномалар ва ҳужжатлар - талаби бекор қилинади. Ушбу маълумотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.