“Уч савдойи” қайтмоқда

Машҳур ҳинд фильми – “Уч савдойи” яна катта экранларга қайтмоқда.
Маълумотларга кўра, Амир Хоннинг ўзи фильмнинг давоми устида ишлашни бошлаб юборган. Бош қаҳрамон Ранчонинг содиқ дўстлари ҳам ўз ролларига қайтиши кутилмоқда.
Манбаларга кўра, воқеалар ривожида сезиларли вақт оралиғи ташлаб ўтилади, бу эса қаҳрамонларни бутунлай янги муҳитда ва ҳаётларининг янги бир босқичида кўриш имконини беради.
Воқеаларнинг аниқ хронологияси қатъий сир сақланмоқда, фильм ҳақидаги асосий маълумотлар эса фақат Амир Хонга маълум экани айтилмоқда.
Ҳозирча фильмнинг чиқиш санаси ва актёрлар таркиби бўйича расмий баёнот берилмаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













