Қулупнайлар драмаси Jony’нинг "Камин" қўшиғини рекордга олиб чиқди!

Jony’нинг 2020 йилда чиққан “Камин” қўшиғи кутилмаганда яна машҳурликка эришди. Бунга ижтимоий тармоқларда тарқалган ғалати нейро-видеолар ва “қулупнайлар оиласи драмаси” деб аталган тренд сабаб бўлди.
Хонанда YouTube’да Бустер Рофлс билан суҳбат давомида ушбу ҳикояни жонли тарзда намойиш этди. Jony ҳазиломуз услубда “хиёнаткор мевалар” билан боғлиқ саҳнани кўрсатиб, томошабинлар эътиборини тортди.
Маълумотларга кўра, “Камин” қўшиғи бир ой ичида YouTube Music платформасида 879 миллион марта тингланган. Бу натижа Jony’ни Taylor Swift, Justin Bieber ва Drake каби жаҳон юлдузларидан ҳам юқорига олиб чиққани айтилмоқда.
TikTok фойдаланувчилари ҳисоб-китобига кўра, хонанда ушбу тингловлардан тахминан 3 миллион доллар даромад қилган бўлиши мумкин. Тренд эса ҳали ҳам ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда.













