Зумрад Эшонқулова “Эл-юрт фахри” нишони билан тақдирланди (фото)

Зумрад Эшонқулова “Эл-юрт фахри” нишони билан тақдирланди (фото)

Актриса Зумрад Эшонқулова ўзининг Instagram саҳифаси орқали мухлислари билан қувончли хабарни бўлишди. У ҳам “Эл-юрт фахри” кўкрак нишони билан тақдирланган санъаткорлар қаторидан жой олди.

Санъаткор ушбу ютуқ муносабати билан самимий фикрларини билдириб, бу мукофотни ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири сифатида эътироф этди. “Аввало Аллоҳнинг марҳамати, ота-онамнинг дуоси ва оилам, турмуш ўртоғимнинг қўллаб-қувватлаши сабаб бугун шу эътирофга эришдим”, — дея ёзди у.

Актрисанинг таъкидлашича, мазкур мукофот нафақат шараф, балки катта масъулият ҳамдир. У билдирилган юксак ишонч учун миннатдор эканини билдириб, бундан буён ҳам халқ ва Ватан равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилишини айтди.

Зумрад Эшонқулова “Эл-юрт фахри” нишони билан тақдирланди (фото)

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўплаб мухлислар актрисани чин дилдан табриклаб, унга янада катта ютуқлар ва муваффақиятлар тилаб қолишмоқда.

Зумрад Эшонқулова “Эл-юрт фахри” нишони билан тақдирланди (фото)

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.