Залда кутилмаган ҳолат: мухлиса Бурак Ўзчивитнинг қўлини ўпди (видео)

Залда кутилмаган ҳолат: мухлиса Бурак Ўзчивитнинг қўлини ўпди (видео)

Турк актёри Бурак Ўзчивитнинг 22 май кунидаги Ўзбекистонга ташрифи кутилганидек катта қизиқиш уйғотди. 23 май куни унинг иштирокида “Истанбулнинг энг гўзал қизи” спектакли намойиш этилди.

Спектаклда Бурак Ўзчивит ижро эттган қаҳрамон — оддий автомеханик Октем бўлиб, у Истанбулнинг шовқинли ва тартибсиз ҳаётида кечадиган ўз ҳаётий ҳикоясини сўзлаб берди. Асарда инсон тақдири, орзу-умидлар, ҳаёт синовлари ва муҳаббат каби мавзулар чуқур ёритилди.

Спектакль давомида актёр саҳнадан тушиб, мухлислар орасида юрган пайтда кутилмаган ҳолат юз берди — томошабинлардан бири унинг қўлини ўпиб олди. Ушбу кадр ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кимдир буни оддий мухлислик ҳисси сифатида қабул қилган бўлса, бошқалар бундай ҳаракатни ҳаддан ошиш ва маданиятга зид деб баҳоламоқда.

Шоудан сўнг вазият янада кескинлашди. Айрим аёл-қизларнинг тартибсиз ҳаракатлари сабаб актёр деярли оломон ичида қолиб кетди. Ҳатто фотосессия вақтида у мувозанатини йўқотиб, йиқилиб тушгани ҳам айтилмоқда.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, кўпчилик маданият ва ўзаро ҳурмат масаласига жиддий эътибор қаратиш кераклигини таъкидламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.