Тезлик 1 Тбит/с гача: Хитойда 6G тармоқлари 2030-йилда ишга туширилади

Тезлик 1 Тбит/с гача: Хитойда 6G тармоқлари 2030-йилда ишга туширилади

Хитой Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги мамлакатда 6G технологиясини ривожлантиришнинг расмий графигини эълон қилди. Режага кўра, 6G тармоқларини тижорий мақсадларда фойдаланишга топшириш ва жамиятнинг барча жабҳаларига жорий этиш 2030-йилга мўлжалланган. Ушбу рухсатнома билан тадқиқотлар лаборатория синовларидан реал шаҳар ва саноат сценарийларига кўчади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

2022-йилдан 2025-йилгача бўлган даврда Хитой 6G нинг асосий технологияларини синовдан ўтказишнинг биринчи босқичини муваффақиятли якунлади. Ҳозирда техник ечимларни текширишнинг иккинчи босқичи тўлиқ ҳажмда ишга туширилмоқда. Бу босқичда барча турдаги сценарийларда унумдорликни тасдиқлаш ишлари якунланиши кутилмоқда.

Олтинчи авлод мобил алоқа тармоғи (6G) 5G билан солиштирганда сифат жиҳатидан улкан сакраш бўлади. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, маълумот узатиш тезлиги 100 Гбит/с дан 1 Тбит/с гача етиши мумкин. Бу ҳозирги 5G тармоқларидан тахминан 50-100 баравар тезроқ деганидир.

Янги технология нафақат тезлик, балки минимал кечикиш вақти билан ҳам ажралиб туради — жавоб қайтариш вақти микросекундларгача тушади. Шунингдек, 6G тизимларига сунъий интеллект технологиялари чуқур интеграция қилинади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея 6G тармоқларини 2028-йилда ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.