«Андижон полкаси» Остонада: «Буюк Ипак йўли» брендига аталган флешмоб (видео)

«Андижон полкаси» Остонада: «Буюк Ипак йўли» брендига аталган флешмоб (видео)
Остона шаҳрида \"Қозоғистонда Ўзбекистон туризми йили\" дастури доирасида фаол тадбирлар кетма-кетлиги давом этмоқда, деб хабар беради Кун нашри.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг хабар беришича, Остона шаҳридаги \"Хан Шатир\" савдо-кўнгилочар марказида Қозоғистон-Ўзбекистон Туристик форуми доирасида \"Буюк Ипак йўли\" брендига бағишланган флеш-моб бўлиб ўтди.
«Андижон полкаси» Остонада: «Буюк Ипак йўли» брендига аталган флешмоб (видео)
Фото:Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
«Андижон полкаси» Остонада: «Буюк Ипак йўли» брендига аталган флешмоб (видео)
Фото:Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Флеш-мобда икки мамлакатнинг 50 нафар талаба ва кўнгиллилари иштирок этишди. Улар маҳаллий вақт билан соат 14:00да \"Хан Шатир\" савдо-кўнгилочар маркази атриумида тўпланишди ва қозоқ ҳамда ўзбек миллий рақслари - \"Қара Жорға\" ва \"Андижон полкаси\" рақсларини намойиш қилишди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.