Эрон U-23 бош мураббийи Меҳди Маҳдавикия: "Бизда тайёргарлик учун вақт кам бўлди"

Эрон U-23 бош мураббийи Меҳди Маҳдавикия: "Бизда тайёргарлик учун вақт кам бўлди"
U-23 Осиё кубоги \"А\" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Эрон – Қатар баҳсидан олдинги матбуот анжуманида эронликлар бош мураббийи Меҳди Маҳдавикия ва жамоа сардори Ёсин Салмони иштирок этди.

- Мусобақа ҳақида фикрларингиз...
\"Бизда тайёргарлик учун кам вақт бўлди. Асосан, маҳаллий клублар ва Ироққа қарши ўйнадик. Айнан охирги 2 та ўйинимиз Ироққа қарши кечди\", – деди бош мураббий Меҳди Маҳдавикия.

\"Бу ерга яхши ўйин кўрсатиш учун келдик. Турнирда яхши натижа қўлга киритишга ҳаракат қиламиз\", – деди Ёсин Салмони.

- Гуруҳдаги рақиблар хусусида қандай фикрдасиз?
- Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Уларга нисбатан ҳурматимиз баланд. Эътиборимизни ўз ўйинимизга қаратамиз.

- Ушбу мусобақага келишдан олдин бир нечта Али Ризо Ризоий ва бошқа футболчилар айрим сабабларга кўра таркибга кира олмади?
- Бу биз учун катта йўқотиш эмас. Барча позицияларда иқтидорли футболчиларимиз бор. Ўйлайманки, бу мусобақада бизга халақит қилмайди.

- Эрон терма жамоаси сардорига савол. Қатарга қарши ўйиндан нималарни кутяпсиз?
- Балки биз жуда ёш жамоадирмиз, лекин яхши таййёргарлик олиб бордик. Ижобий натижа кўрсатишга кучимиз етади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.