Луис Суарес: Бундай самарадорлик ўзимни ҳам ҳайрон қолдирди


\"Барселона\" клуби ҳужумчиси Луис Суарес Хихоннинг \"Спортинг\" (6:0) жамоасига қарши кечган Испания чемпионатининг 35-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда \"Uff.uz\" хабар берди.
– Сўнгги икки учрашувда бунча кўп голлар сони ўзимни ҳам ҳайрон қолдирди.Жамоага ёрдамим тегаётганидан хурсандман.
Ўз олдимга мавсумда 50та гол киритиш мақсадини қўймаган эдим. Энг муҳими – Испания чемпионатида ғалаба қозониш.
Очиғини айтганда ўйин биз учун кўнгилдагидек ўтмади. Тўпни бир-биримизга ошириш тезлиги ҳам юқори бўлмади.
Танаффусда буларни йўққа чиқариш ҳақида ўйладик, чунки энг яхши ўйинимизни намойиш эта олмаётгандик. Месси? У жамоани назорат остида ушлайди.
У яхши формада бўлса, \"Барселона\" ажойиб ўйнайди. Биз хатолардан тўғри ҳулоса чиқардик ва барчаси ҳамон ўз қўлимизда, – дейди Суарес.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













