Одил Аҳмедов Россия билан жавоб ўйини ўтказилиши борасида ўз фикрини билдирди

Одил Аҳмедов Россия билан жавоб ўйини ўтказилиши борасида ўз фикрини билдирди
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори, ҳозирда ЎФА вице-президенти сифатида иш олиб бораётган Одил Аҳмедов бугунги Россияга қарши беллашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин охирида мухлислар ҳакамларга қарата \"шарманда\", - дея бақиришди. Бу берилмаган пенальтига ишора эдими?
- Менимча, ҳа. 2-3 вазиятда ҳакам пенальти бермади. Аммо у ҳолатларда 11 метрлик жарима зарбаси бормиди ёки йўқ, очиғи, билмайман.

- Жавоб ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- Албатта, йўқ, демаган бўлардим. Биз Россияда ўйнашни истардик. Россия биз учун муносиб рақиб\", - деди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Россия ўйинини қозоғистонлик Сахи Данияр бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.