Англия чемпионати, 37-тур: "Манчестер Сити" "Арсенал" билан дуранг ўйнади, "Ливерпуль" "Уотфорд"ни ютди


Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган охирги иккита учрашув бўлиб ўтди. Турнинг марказий учрашувида \"Манчестер Сити\" ўз майдонида \"Арсенал\" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

\"Шаҳарликлар\" сафида голларни Серхио Агуэро ва Кевин Де Брюйне, канонирлар сафида эса Оливье Жиру ва Алексис Санчес киритди.
\"Арсенал\" 68 очко тўплаб, 3-ўринда қолди. \"Сити\" эса 65 очко тўплаб, 4-ўринни эгалламоқда. 5-ўринда келаётган \"Манчестер Юнайтед\"да 63 очко бор, бироқ жамоада битта ўйин захирада бор.
Иккинчи учрашувда \"Ливерпуль\" ўз майдонида \"Уотфорд\"ни 2:0 ҳисобида ютди. Голларни Жо Аллен ва Роберто Фирмино киритдилар. \"Ливерпуль\" 58 очко тўплаб, 8-ўринни, \"Уотфорд\" эса 44 очко билан 13-ўринни эгалламоқда.
Англия Премьер-лигаси. 37-тур
Манчестер Сити – Арсенал – 2:2
Голлар: Агуэро, 8 (1:0); Жиру, 10 (1:1); Де Брюйне, 51 (2:1); Санчес, 68 (2:2).



Ливерпуль – Уотфорд – 2:0
Голлар: Аллен, 35 (1:0); Фирмино, 76 (2:0).

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













