ЖЧ-2022. F гуруҳидан Марокаш ва Хорватия нимчоракка йўл олди

ЖЧ-2022. F гуруҳидан Марокаш ва Хорватия нимчоракка йўл олди
Қатардаги жаҳон чемпионатида F гуруҳида 3-турдан сўнг плей-оффга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди.

Сўнгги турда Марокаш Канадани мағлубиятга учратди, Хорватия ва Белгия ўртасида кечган курашда ҳисоб очилмади.

ЖЧ-2022. F ГУРУҲИ. 3-ТУР

Канада — Марокаш — 1:2
Голлар
: Ҳаким Зиёш (4), Юсуф ан-Насири (24), Наиф Агуэрд (40, автогол)

Хорватия — Белгия— 0:0

Гуруҳда бирон марта мағлубиятга учрамаган Марокаш 7 очко билан пешқадам сифатида нимчоракка чиқди. Иккинчи йўлланмани хорватлар қўлга киритишди. Белгия мундиал билан хайрлашди. Канадани 2026 йилги мундиалда мезбон сифатида кўрамиз.

Якуний жадвал

ЖЧ-2022. F гуруҳидан Марокаш ва Хорватия нимчоракка йўл олди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.