Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"даги бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Тошкент вақти билан 18:55 дан сўнг (-51 кг) Ҳасанбой Дўсматов мексикалик Альберто Хименесга қарши рингга кўтарилди.

Ҳамюртимиз кўк либосда, униг рақиби қизил формада ҳаракат қилди. Ҳасанбой илк сониялардаёқ рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Ҳисоб очилди. Боксчи жангни давом эттиришини билдирди.

Уч раунд якунига кўра ҳакамлар Ҳасанбойнинг устунлигини қайд этишди. Якуний ҳисоб 5:0. Ҳасанбойнинг ишончли ғалабаси.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.