Франция Гризманнинг икки голи эвазига Германияни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди

Франция Гризманнинг икки голи эвазига Германияни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди
Франция Гризманнинг икки голи эвазига Германияни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди

Евро-2016 мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Германия ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, французларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин кутилганидек, шиддатли ҳужумларга бой тарзда ўтди. Икки голни ҳам Антуан Гризманн киритди ва амалда турнирнинг энг яхши тўпурарга айланиб олди. Германия харчанд ҳаракат қилмасин, жавоб голини ура олмади.

Шу тариқа Франция финалга йўл олди. Энди жамоа бош соврин учун финалда Португалияга қарши тўп суради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.