Шахмат Олимпиадаси. 9-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ҳам, аёллар жамоаси ҳам дуранг қайд этди

Шахмат Олимпиадаси. 9-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ҳам, аёллар жамоаси ҳам дуранг қайд этди
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

20 сентябрь куни мусобақанинг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан, қизлар жамоаси эса Сербия терма жамоаси билан баҳс олиб борди.

Эркаклар терма жамоаси қийин баҳсда Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Ўзбекистон — Ҳиндистон 2:2
- Нодирбек Абдусатторов — Гукеш 0,5:0,5;
- Жавоҳир Синдоров — Рамешбабу П. 0,5 : 0,5;
- Шамсиддин Воҳидов — Эригаиси Аржун 0,5:0,5;
- Жавоҳир Воҳидов — Сантош Гужрати Видит 0,5 : 0,5.
Шахмат Олимпиадаси. 9-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ҳам, аёллар жамоаси ҳам дуранг қайд этди
Қизлар жамоаси эса Сербияга қарши ўйинлардан сўнг дуранг натижага эришди. Нодира Нодиржонова ўз рақибини енгган бўлса, Маржона Маликова эса мағлуб бўлди. Афруза Ҳамдамова ва Нилуфар Якуббоева дуранг натижаларга эришди.

Қизлар:

Ўзбекистон — Сербия 2 : 2

- Афрўза Ҳамдамова — Инжак Теодора 0,5:0,5;
- Нилуфар Якуббоева — Гаккин Марина 0,5:0,5;
- Маржона Маликова — Мандура Тижана 0:1;
- Нодира Нодиржонова — Эрик Жована 1:0.
Шахмат Олимпиадаси. 9-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ҳам, аёллар жамоаси ҳам дуранг қайд этди
Ушбу дуранг натижадан сўнг амалдаги чемпионлар, Ўзбекистон эркаклар жамоаси 3-ўринга тушди.
Шахмат Олимпиадаси. 9-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ҳам, аёллар жамоаси ҳам дуранг қайд этди
9-турдаги дурангдан сўнг Ўзбекистон қизлар жамоаси 25-поғонада бормоқда. Аммо юқори ўриндаги жамоалар билан фарқ катта эмас. Ўзбекистонлик қизларда юқори ўринларни эгаллаш учун имконият сақланиб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.