Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 4-турдан сўнг кескин ошди

Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 4-турдан сўнг кескин ошди
Фото: “ЎФА”
Wе Global Football нашри 4-тур ўйинларидан сўнг Осиё жамоаларининг 3-саралаш босқичи орқали тўғридан-тўғри ЖЧ—2026 йўлланмасини қўлга киритиш имкониятларини қайта ҳисоблаб чиқди.

Ўзбекистоннинг имконияти кечаги ғалабадан сўнг кескин ошди — 93,1% (3-турдан сўнг 82,8% эди). Қатар мағлубиятдан сўнг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари тушиб кетди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 4-турдан сўнг кескин ошди
Х (Twitter)
1. Япония — 99.99%
2. Эрон — 99.6%
3. Жанубий Корея — 99.5%
4. Ўзбекистон — 93.1%
5. Австралия — 75.1%
6. Ироқ — 53.4%
7. Иордания — 41.6%
8. Саудия Арабистони — 16.7%
9. Баҳрайн — 7.9%
10. Уммон — 5.4%

Терма жамоаларнинг 4-босқичга ўтиш имконияти эса қуйидагича баҳоланган:

1. Қатар — 88.0%
2. БАА — 88.0%
3. Уммон — 79.5%
4. Саудия Арабистони — 72.0%
5. Баҳрайн — 69.5%
6. Иордания — 57.4%
7. Ироқ — 45.8%
8. Австралия — 24.2%
9. Индонезия — 21.0%
10. Хитой — 13.3%

Маълумот учун, 4-турда Ўзбекистон миллий жамоаси ўз уйида БАА устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Эрон жамоаси БААда ўтган ўйинда Қатарни, Қирғизистон жамоаси эса Шимолий Кореяни мағлуб этди.

Ўзбекистон 5-тур учрашувини сафарда ўтказади. 14 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда Ўзбекистонга Қатар рақиблик қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.