Сергей Богачук: Исроил Мадримов Теренс Кроуфордни мағлуб этганди

Сергей Богачук: Исроил Мадримов Теренс Кроуфордни мағлуб этганди
Украиналик профессионал боксчи Сергей Богачук супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов билан жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Сергей Богачук: Исроил Мадримов Теренс Кроуфордни мағлуб этганди
Исроил жуда зўр, истеъдодли боксчи, ҳаваскордаги фаолияти ҳам яхши натижаларга бой бўлган. У ҳам ҳаваскор, ҳам проф боксда айтишга арзигулик ютуқларга эришди.

Исроил фақат Кроуфордга мағлуб бўлган. Лекин америкалик боксчи жангда Исроилдан кучлироқ эди ва ғалаба қозонганди деб ўйламайман. У рефери қўлини кўтариши учун ҳеч нарса қилмади. Мен учун ўша жангда Мадримов ҳақиқий чемпион бўлганди.

Исроил фаолияти давомида жуда кучли рақиблар билан жанг қилишга муваффақ бўлган. Мен учун у билан жанг жуда яхши тажрибага айланади. Биз чемпионмиз
”,— дейди Сергей.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов ва Сергей Богачук ўртасидаги жанг 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Олександр Усик—Тайсон Фьюри реванш жангининг андеркардида бўлиб ўтади.

Мадримов ўзининг сўнгги жангини Теренс Кроуфордга қарши 4 август куни Лос-Анжелесда ўтказганди. Жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди.

Украиналик 29 ёшли Сергей Богачук (24-2-0) эса ўзининг охирги жангини Вержил Ортисга қарши ўтказиб, имкониятни бой берган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.