"Насаф" Камерун терма жамоаси собиқ аъзоси билан шартнома тузади

"Насаф" Камерун терма жамоаси собиқ аъзоси билан шартнома тузади
Маълумотларга қараганда, \"Насаф\" Камерун терма жамоаси собиқ аъзоси, 2017 йилги Африка чемпиони Роберт Тамб билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Ушбу чап оёқда ўйновчи 30 ёшли ҳужумчи \"Насаф\" жамоасининг Туркиядаги йиғинида қатнашади.
"Насаф" Камерун терма жамоаси собиқ аъзоси билан шартнома тузади
Тамб ўтган мавсум Қозоғистоннинг \"Елимай\" жамоасида 15 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган. Унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси – 200 минг евро.

Эътиборлиси, форвард кўпинча ўзи ўйнаган клублар – Словакиянинг \"Спартак\", Руминиянинг ЧФК Клуж, Молдованинг \"Шериф\" жамоаларида чемпионликни қўлга киритган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.