Эдегор Холанд ва Исакни таққослади: "Иккаласи ҳам ажойиб ҳужумчи"

Эдегор Холанд ва Исакни таққослади: "Иккаласи ҳам ажойиб ҳужумчи"
\"Арсенал\" жамоаси сардори Мартин Эдегор Эрлинг Холанд ва Александр Исак ҳақида ўз фикрини билдирди. У \"Манчестер Сити\" ҳужумчиси Холанд билан Норвегия терма жамоасида, \"Ньюкасл\" ҳужумчиси Исак билан эса \"Реал Сосьедад\"да бирга ўйнаган.

\"Ҳар иккаласи ҳам жарима майдончасида жуда хавфли ва кўп гол уришади. Улар ўйин услуби бўйича бир-бирига ўхшамайди, аммо иккаласи ҳам ажойиб ҳужумчи. Эрлинг доимий равишда рекордлар ўрнатмоқда, бу унинг нечоғлик кучли эканини кўрсатади. Шу билан бирга, Александр ҳам ажойиб футболчи, у бу мавсумда жуда юқори даражада ўйнамоқда\", – деди Эдегор.

Манба: euro-football.ru

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.