Италия кубоги. «Милан» «Бари»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди (видео)

Массимилиано Аллегри мураббийлиги остидаги \"Милан\" Италия кубоги доирасида \"Бари\" билан тўқнаш келди ва ишончли 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Рафаэль Леау бош билан зарба йўллаб, ўйиндаги ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида эса Кристиан Пулишич миланликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
66-дақиқада \"Реал Мадрид\"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва афсонаси Лука Модрич Самуэле Риччи ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, \"Милан\" Италия А Сериясидаги илк ўйинини 23 август куни \"Кремонезе\"га қарши ўтказади.
Италия кубоги. 1/32 финал
Милан — Бари 2:0
17 август, «Сан-Сиро»
Голлар: Леау (14), Пулишич (48).
Милан — Менян, Томори, Габбиа, Павлович, Салемакерс (Офакор, 82), Лофтус-Чик (Яшари, 65), Риччи (Модрич, 65), Фофана, Эступинян, Пулишич (Муса, 65), Леау (Хименес, 17).
Бари — Черофолини, Дикманн, Викари, Николау, Дорвал (Трипалделли, 82), Белломо (Веррет, 51), Браунодер, Пагано (Партипило, 68), Перейро (Рао, 51), Сибилли, Мончини.













