Манчестер Сити ва Наполи ўйинида биринчи тайм 0:0 ҳисобида якунланди

UEFA Чемпионлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган \"Манчестер Сити\" – \"Наполи\" ўйинида биринчи тайм 0:0 ҳисобида якунланди.
\"Наполи\" футболчиси Жованни Ди Лоренцо 21-дақиқада қизил карточка олгани боис жамоаси майдонда 10 киши қолди. Аммо бу рақиб томондан гол уришга олиб келмади.
Биринчи тайм статистикасига кўра, \"Сити\" тўпни 74% назорат қилди, 16 марта зарба берди ва улардан 5 таси дарвоза томон йўналтирилди. \"Наполи\" эса бор-йўғи 1 марта зарба берди ва ўша ҳам аниқ бўлди. Ситида 6 та бурчак зарба, Наполида — 2 та. Ҳозирча сариқ карточка қайд этилмаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













