Манчестер Юнайтед собиқ барселоналик футболчини сотиб олиши мумкин

Манчестер Юнайтед собиқ барселоналик футболчини сотиб олиши мумкин

Манчестер Юнайтед собиқ барселоналик футболчини сотиб олиши мумкин
20 ёшли \"Палмейрас\" ҳужумчиси Витор Роке Европага қайтиши мумкин. Бу ҳақда Diario SPORT хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, \"Реал Бетис\" ва \"Барселона\"нинг собиқ футболчиси билан \"Манчестер Юнайтед\" жиддий қизиқмоқда. Хабар қилинишича, \"қизил иблислар\" Рокени қўлга киритиш учун тахминан 50 миллион евро тўлашга тайёр.

Агар бу трансфер амалга ошса, \"Барселона\" ушбу келишувдан 10 миллион евро ишлаб олади, чунки бразилиялик футболчи бўйича 20% ҳуқуқ \"Барселона\"га тегишли. Роке жорий йил бошида ватани Бразилияга қайтган эди.

\"Палмейрас\" сафида у барча мусобақаларда 50 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.