Футболчи Фабио Силва Серия Ага ўтиши мумкин

Футболчи Фабио Силва Серия Ага ўтиши мумкин
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Фабио Силва Италия чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, "Рома" 23 ёшли португалиялик футболчини ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, келишувга футболчини мажбурий сотиб олиш шарти ҳам киритилиши эҳтимоли бор.

Агар бу трансфер амалга ошса, Рим клуби "Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумчиси Жошуа Зиркзее трансферидан воз кечиши мумкин. Фабио Силва жорий мавсумда барча мусобақаларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 2 та голли узатма берган.

Трансфермаркт мутахассислари футболчини 28 миллион евроға баҳоламоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.