Матвей Кисляк Россия терма жамоасида ўйнаш шараф эканини айтди

Матвей Кисляк Россия терма жамоасида ўйнаш шараф эканини айтди

ЦСКА ярим ҳимоячиси Матвей Кисляк фуқароликни ўзгартириш эҳтимоли борасидаги саволларга муносабат билдирди. Аввалроқ Норвегия паспортини олиш масаласи Будё-Глимт дарвозабони Никита Ҳайкин атрофида ҳам муҳокама қилинган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кислякнинг таъкидлашича, у тахминий ҳолатлар ҳақида баҳс юритишни ёқтирмайди. Футболчи ўзини рус деб билишини, Россия терма жамоаси сафида майдонга тушиш эса у учун шараф ва фахр эканини қайд этди.

ЦСКА академияси тарбияланувчиси бўлган 20 ёшли футболчи 2023 йилдан буён асосий жамоада тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у 27 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.