Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки гол урди. Бу натижа «Шанхай Шэньхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси ҳисобида 4 очко бор ва у турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко билан учинчи поғонага жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.