Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Осиёда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқич 6-турида сафарда «Sanfrecce Hiroshima»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани аниқ амалга оширди. Бу натижа Хитой клуби учун мазкур турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

6-турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Hiroshima» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.