«Фенербахче» Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

«Фенербахче» Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

«Фенербахче» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Андерсон Талиска билан янги меҳнат шартномасини расмийлаштирди. Клуб бу ҳақда ўз расмий манбалари орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янги келишувга кўра, бразилиялик футболчи 2028 йил ёзига қадар Истанбул жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Талиска Туркияда 2025 йил январидан бери ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 33 учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Туркия чемпионатининг 20-туридан сўнг «Фенербахче» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи «Галатасарай»дан 6 очко ортда. 10 февраль, душанба куни жамоа «Генчлербирлиги» билан тўқнаш келади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.