«Бока Хуниорс» Марселло Делгадони спорт директори этиб тайинлади

«Бока Хуниорс» Марселло Делгадони спорт директори этиб тайинлади

Аргентина клуби «Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадони тайинлаганини маълум қилди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа таркибини тезкор кучайтириш зарурати бор ва энди Делгадо ҳамда Рикелме дуэти трансферлар бозорида муҳим қарорлар устида ишлашга киришади.

Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам юқори даражада тўп сурган: у 1995–2002 йилларда Аргентина терма жамоаси сафида 18 учрашувда майдонга тушган, жумладан 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Шунингдек, 2003 йилда у Либертадорес Кубогида энг сермаҳсул футболчи бўлиб, бу натижани «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бўлишиб олган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.